О компании
История подразделений управления строительства «Амубухараканалстрой» начинается с 1959 года, когда по решению правительства было намечено строительство объектов водохозяйственного назначения для увеличения и улучшения плодородных земель в Бухарской области.
Управление строительства «Амубухараканалстрой» основано в 1963 году.
За 50 лет своей деятельности освоено тысячи гектаров новых земель, произведена реконструкция орошаемых земель, на многих площадях улучшено мелиоративное состояние земель.
Приказом № 332 от 18 августа 1999 года управления Бухарской области Государственного комитета по управлению государственным имуществом и поддержке предпринимателей Республики Узбекистан управление строительства «Амубухараканалстрой» преобразовано в открытое акционерное общество «Амубухороканалкурилиш».
Открытое акционерное общество «Амубухоро-каналкурилиш» в своем составе имеет 6 подразделений:
ПМК-1 - Каганский район
ПМК-2 - Шафриканский район
СМУ-3 - город Бухара
ПМК-4 - Жондорский район
ПМК-5 - Гиждуванский район
ПМК-6 - Пешкунский район.
НИЖЕ УСТАВ ОРГАНИЗАЦИИ
|
«АMUBUXOROKANALQURILISH»
Аksiyadorlik jamiyati
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан
2014 йил «22» ноябрда
ТАСДИҚЛАНГАН
|
«АMUBUXOROKANALQURILISH»
AKSIYADORLIK JAMIYATI
УСТАВИ
(янги таҳрирда)
Бухоро шаҳри – 2014 йил
УСТАВ МАЗМУНИ:
1. Умумий қоидалар……………………………...………………….................……..……….3
2. Жамиятнинг ҳуқуқий ҳолатива жавобгарлиги...….........................................................3-4
3. Жамият фаолиятининг соҳаси ва мақсади.....…………………………………………...4-5
4. Жамиятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари....…...………………….................……..………5-6
5. Жамият устав капиталининг миқдори, уни кўпайтириш ва камайтириш тартиби…...6-8
6. Жамият акцияларининг турлари ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби………8-9
7. Жамият акцияларини жойлаштириш тартиби ва шартлари……….........……....…… 9-10
8. Жамият акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари……………………………… 10-11
9. Жамиятнинг захира фонди..................................................................................................11
10. Жамият бошқарувининг тузилмаси.....……………………………………………….....11
11. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши…………………………………… 11-16
12. Жамият Кузатув кенгаши......……………………………………………...……....…16-19
13. Жамият ижроия органи…......……………………………………………………… 19-22
14. Жамиятнинг тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати, аудиторлик ташкилоти ва корпоратив маслаҳатчиси....................................................................................................22-23
15. Жамиятнинг ҳисоби ва ҳисоботи, ҳужжатларни сақлаш, йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби ......................................................................................23-24
16. Якуний қоидалар.................................................................................................................24
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «АMUBUXOROKANALQURILISH» акциядорлик жамияти (матн давомида “Жамият” деб номланади) ўз фаолиятини ушбу устав, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.
1.2. Жамият Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Бухоро вилояти бошқармасининг 1999 йил 18 августдаги 332-сонли буйруғи асосида хусусийлаштириш орқали таъсис этилган. Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави акциядорларнинг 2014 йил 22 ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган.
1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
Ø Лотин алифбосида: - «АMUBUXOROKANALQURILISH» aksiyadorlik jamiyati;
Ø Кирил алифбосида: - «АMUBUXOROKANALQURILISH» акциядорлик жамияти;
Ø Рус тилида: - Акционерное общество «АMUBUXOROKANALQURILISH».
1.4. Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:
Ø Лотин алифбосида: - «АMUBUXOROKANALQURILISH» AJ;
Ø Кирил алифбосида: - «АMUBUXOROKANALQURILISH» АЖ;
Ø Рус тилида: - АО «АMUBUXOROKANALQURILISH».
1.5. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Б.Нақшбандий кўчаси 299 уй. Индекс: 200104.
1.7. Жамиятнинг электрон почта манзили:AMUBKS@List.ru.
2. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
2.1. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият чекланмаган муддатга тузилади.
2.3. Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав капиталига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.4. Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига эга бўлади ва қисқартирилган фирма номига эга бўлиши мумкин. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
2.5. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.
2.6. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
2.7. Жамият акциядорнинг ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига кўра уч иш куни ичида уларга Жамиятнинг устави, шу жумладан уставга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт. Жамият акциядорнинг талабига кўра унга Жамият уставининг кўчирма нусхасини бериши шарт.
2.8. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.
2.9. Жамият филиаллар ташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли. Жамият ва унинг таркибига кирувчи филиал(вакиллик)лар “Amubuxorokanalqurilish” акциядорлик жамиятининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
2.10. Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар, ҳамда шўъба хўжалик жамияти очиш мумкин. АгарЎзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар, ҳамда шўъба хўжалик жамияти жойлашган ердаги мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
2.12. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.
2.13. Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.
2.14. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
2.15. Давлат ва унинг органлари Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек Жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
3. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ ВА МАҚСАДИ
3.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
3.2. Ўз фаолиятининг мақсад ва вазифаларига эришиш учун Жамият қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
Ø Сув хўжалиги объектларини қуриш ва таъмирлаш;
Ø қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив аҳволини яхшилаш ва янги ер майдонларини очиш;
Ø саноат объектларини қуриш ва таъмирлаш;
Ø уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш;
Ø жамият таркибига кирувчи кўчма механизациялашган қурилиш корхоналари ҳамда бошқа корхоналарни ривожлантириш бўйича чет эл инвестицияларини жалб этиш, инвестицион дастурларни амалга ошириш, корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, капитал ва жорий таъмирлаш, техника ва механизация воситалари, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар билан марказлашган тартибда таъминлаш бўйича ягона сиёсат ва ягона тартибни амалга ошириш, тизим корхоналарини ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш;
Ø жамиятнинг иқтисодий, молиявий ҳолатини барқарорлаштириш, корхонада ишловчилар учун қулай, замонавий шароитлар яратиш, уларнинг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш;
Ø Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси» томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;
Ø жамият таркибига кирувчи кўчма механизациялашган қурилиш корхоналари ҳамда бошқа корхоналарда техник воситалар, дастгоҳлар, машиналар ва механизация воситалари, ускуналарнинг йўриқномалар ва тасдиқланган технологик регламентларга мувофиқ тўғри ва самарали ишлатилиши устидан назорат ўрнатиш;
Ø аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш;
Ø халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, бозор механизмини ривожлантириш, бозорда рақобатга бардошли, юқори сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш;
Ø инвесторлар билан шартнома асосида жамиятга хўжалик фаолияти учун самарали бўлган инвестициялар киритиш;
Ø Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мол - мулк, кўчмас мулк, интеллектуал мулклар олиш, сотиш, ижарага бериш;
Ø инвестиция дастурларини амалга ошириш, тизим корхоналарини замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш;
Ø жамият фаолияти самарадорлигини ошириш ва ишчи-хизматчиларни керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноат махсулотлари билан таъминлаш мақсадида ушбу маҳсулотлар билан улгуржи савдо ва транспорт хизмати фаолиятини амалга ошириш;
Ø ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;
Ø қишлоқ хўжалик, жумладан чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш;
Ø хусусий тижорат-воситачилик ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш, кичик ва қўшма корхоналар тармоқларини, тижорат марказларини, майда улгуржи, воситачи ва чакана савдо дўконлари, савдо уйлари, улгуржи ярмаркаларни очиш, умумий овқатланиш корхоналари очиш.
3.3. Жамият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга оширишга ҳақли.
3.4. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари Жамият томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
3.5. Мазкур уставда кўрсатилган ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун Жамият инвестицион ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ман этилмаган фаолиятларнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3.6. Жамият керакли ташкилотлар билан келишилган ҳолда, ҳамда у ерда яшайдиган аҳолининг оқибатлари ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ва мазкур ҳудуднинг экологик вазиятини ҳисобга олган ҳолда ўз фаолиятини ташкиллаштиради.
4. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ø минтақалараро ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Ø хорижий корхоналар ва ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;
Ø Республика ҳудудида ва ундан ташқарида филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар ва бошқа янги корхоналарни тузиш ва таъсис қилиш;
Ø ўкув марказлари билан ҳамкорликда шартномалар асосида малакали мутахассисларни тайёрлаш ишларини ўтказиш;
Ø биргаликдаги фаолият шартномалари асосида Жамият ва унинг филиалларининг ишига чет эл инвестицияларини жалб этиш (шу ҳолда олинган фойдани тақсимлаш тартиби шартномада алоҳида белгиланади);
Ø Ўзбекистон Республикаси ҳамда ундан ташқари ҳудудларда юридик ва жисмоний шахслар билан барча турдаги битимларни амалга ошириш;
Ø Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчар ва кўчмас мулкни, мулкий ҳуқуқларни ва ақлий мулкини мулк қилиб сотиб олиш, ижарага бериш ва олиш;
Ø уюшмалар, иттифоқлар, консорциумлар, акциядорлик жамиятлари ва бирлашмаларига аъзо бўлиш;
Ø белгиланган тартибда банкларда турли, шунингдек валюта ҳисоб рақамларини очиш, банк кредитлари ва ссудаларини олиш, амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳар қандай тўлов шаклларини бериш ва акцептлаш, айирбошлаш тартибига асосан ваколатли банклар орқали ўз маблағларини айирбошлаш;
Ø ўзининг ишлаб-чиқариш ва хўжалик фаолиятини ҳамда ижтимоий ривожлантириш фондларини мустақил режалаштириш;
Ø Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида мустақил равишда ўз балансидан мол-мулк, қарз, камомад, бошқа зиёнларини чиқариш;
Ø Жамият уставида белгиланган масалаларни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш-техник йўналишидаги маҳсулотлар, хом-ашё материаллар, транспортни сотиб олиш;
Ø Танловларда (ким-ошди савдоларида, савдоларда) қатнашиш;
Ø ҳомийлик ва хайрия фаолиятни амалга ошириш;
Ø қонун ҳужжатларига биноан ўз ходимлари учун қўшимча меҳнат таътиллари, қисқартирилган иш куни, иш тартиби ва бошқа ижтимоий имтиёзларни белгилаш.
4.2. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас.
4.3. Жамиятнинг мансабдор шахслари ва хизматчилари Жамиятнинг тижорат сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
4.4. Жамиятнинг тижорат сири тоифасига киритилган ахборот билан Жамиятда ишлаш тартиби ва у билан ишлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик Жамият Бошқарув раиси томонидан белгиланади.
5. ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ
5.1. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.
5.2. Жамиятнинг устав капитали Жамият мол-мулкининг Жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.
5.3. Жамият устав капиталининг миқдори 629 060 000 (олти юз йигирма тўққиз миллион олтмиш минг) сўмни ташкил қилади ва номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 629 060 (олти юз йигирма тўққиз минг олтмиш) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялардан иборат.
а) Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш
5.4. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
5.6. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 400 000 (тўрт юз минг) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялардан иборат.
5.7. Жамиятнинг устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
5.8. Жамиятнинг устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат Жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.
5.9. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
5.10. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, Жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
5.11. Жамиятнинг устав капиталини унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг капитали кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, Жамиятнинг капиталини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.
5.12. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш нархи (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш), акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.
5.13. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул воситасида амалга оширилади.
5.14. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда Жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.
б) Жамиятнинг устав капиталини камайтириш
5.15. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда Жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
5.16. Жамиятнинг устав капиталини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга йўл қўйилади.
5.18. Жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисидаги ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
5.19. Жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капиталини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
5.20. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият устав капиталини камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.
5.23. Акцияларни олиш тўғрисидаги қарорда олинадиган акцияларнинг турлари, Жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаб қўйилиши керак.
5.24. Жамият акцияларни олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилади.
5.25. Жамият томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.
5.26. Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди. Кейинчалик қайта сотиш мақсадида Жамият тасарруфига ўтган акциялар улар Жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.
6. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ
6.1. Жамиятнинг акцияси - ўз эгасининг Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, Жамиятни бошқаришда иштирок этишга ва Жамият тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз.
6.2. Жамият акциялари эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий акциялардир.
6.3. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.
6.4. Жамиятнинг оддий акциялари овоз берувчи акциялар бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
6.7. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
6.8. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
6.9. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
6.11. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.
6.13. Дивидендлар Жамиятнинг Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
6.18. Жамиятнинг дивидендларни тўлашга доир чекловлари:
7. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
7.1. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.
7.2. Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати Жамият устав капиталининг йигирма фоизидан ошмаслиги лозим.
7.3. Жамият томонидан акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қимматли қоғозлар чиқарилишининг шартларига мувофиқ амалга оширилади.
7.4. Жамият томонидан Жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
7.5. Жамиятнинг акциялари ҳужжатсиз (нақдсиз) шаклида чиқарилади.
7.6. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.
7.7. Акциялар очиқ обуна йўли билан жойлаштирилганда эмитент қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарни рисолада мавжуд маълумотлардан манфаатдор исталган шахснинг ушбу маълумотлардан фойдаланиш тартибини кўрсатган ҳолда нашр қилиши шарт. Бунда, қимматли қоғозлар қўшимча чиқарилишини қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар нашр этилганидан кейин камида икки ҳафта олдин жойлаштириш тақиқланади.
7.8. Жамиятнинг жойлаштирилган акциялари эгасининг номи ёзилган оддий акциялардир.
7.9. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.
7.12. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жойлаштирилган акцияларини устав капитали миқдорини ўзгартирмаган ҳолда худди шу типдаги акцияларнинг янги чиқарилишини амалга ошириш йўли билан майдалашни ёки йириклаштиришни ўтказиши мумкин.
7.13. Майдаланган ёки йириклаштирилган тақдирда касрий акцияларнинг пайдо бўлишига йўл қўйилмайди.
7.14. Жамият акциядорларининг сони чегараланмаган.
7.15. Жамият ўзи жойлаштирган қимматли қоғозлар эркин айирбошланиши мумкин бўлган акциялар берадиган ҳуқуқларни чеклаш ҳақида ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
7.16. Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайта сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.
8. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1. Жамият акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ø Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
Ø депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
Ø Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
Ø Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
Ø акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
Ø Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
Ø олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
Ø қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ø ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
Ø ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
Ø қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш.
8.2. Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва Жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8.3. Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.
8.4. Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу уставга мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.
8.5. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
8.6. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
8.7. Жамият акциядорларининг мажбуриятлари:
Ø мазкур уставда ва қонунчиликда кўрсатилган тартибда, миқдор ва усулларда акцияларнинг нархини тўлашга;
Ø мазкур уставда назарда тутилган чегараларда, Жамият бошқарув органларининг қарорларига бўйсунишга;
Ø Жамиятнинг махфий тусда бўлган ахборотларини ошкор қилмасликка.
8.8. Акциядорлар мазкур уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўладилар.
9. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИ
9.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, Жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.
9.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.
9.3. Жамият устав капиталининг ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади.
9.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 9.3- бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан беш фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.
9.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.
10. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ
10.1. Жамият бошқарув органлари - Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи (Жамият Бошқаруви) ҳисобланади.
11. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
11.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
11.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
х) қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
11.11.Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
11.16.Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди, мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатолар тузатилган ҳоллар бундан мустасно.
Ø умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.
11.20.Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
11.22.Жамият Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
11.23.Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.
11.24.Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
11.25.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.
11.26.Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
11.29.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.
11.39.Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.
11.41.Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.
11.44.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.
11.45.Жамият акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.
12. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ
12.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат.
12.4. Жамият Бошқаруви аъзолари Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
12.5. Айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
12.6. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
и) корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
к) Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
у) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
х) қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ц) Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
щ) акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш.
12.14. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин. Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг талабига кўра чақирилади.
12.18. Жамиятнинг устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
12.20. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда, Жамият Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
12.22. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади ва Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
12.24. Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
12.27. Кузатув Кенгаш аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек Жамият манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.
12.28. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
12.29. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Жамият ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
12.31. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширади.
13. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ
13.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати коллегиал ижроия орган - Жамият Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув фаолиятига Жамият Бошқарув раиси раҳбарлик қилади
13.2. Жамият Бошқаруви коллегиал ижроия орган асосидаги ижро этувчи орган ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
13.3. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари томонидан ушбу устав ва меҳнат шартномаси шартлари қўпол равишда бузилса, ёхуд Жамият бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсатгичларни бажарилиши бузилган ҳолларда ва уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида Жамиятга келтирилган зарарлари сабабли улар билан тузилган шартнома Жамият Кузатув кенгаши томонидан муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.
13.4. Жамият Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.
13.5. Жамият Бошқаруви 5 (беш) нафар аъзодан иборат бўлиб, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари ва Жамият Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган масалалардан ташқари барча масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга.
13.6. Жамият Бошқаруви таркибига Бошқарув раиси ва унинг қолган аъзолари киради.
13.7. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига ҳисобот беради.
13.8. Жамият Бошқарув аъзолари (раисдан ташқари) Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир йиллик муддатга сайланади (тайинланади).
13.9. Бошқарув аъзолари ва Бошқарув раиси билан меҳнат шартномаларни Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси ёки Жамият Кузатув кенгаши ваколат берган шахс имзолайди.
13.10. Жамият ходимлари мазкур уставга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузадилар.
13.11. Жамият Бошқарувига тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак. Тузиладиган шартноманинг шартлари Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
13.13. Жамият Бошқарувининг раиси билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.
13.14. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
13.15. Жамият Бошқарувининг мажлиси зарур ҳолларда ўтказилади.
13.16. Жамият Бошқаруви мажлиси унинг кун тартибига киритилган масалаларни, агар мажлисда Бошқарув аъзоларининг 75 (етмиш беш) фоизидан ортиқ қисми қатнашса, ҳал қилишга ҳақлидир.
13.17. Жамият Бошқаруви мажлисида қарорлар мажлисда қатнашаётган Бошқарув аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бошқарув мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Бошқарувнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Жамият Бошқаруви раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
13.18. Жамият Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорга рози бўлмаган Бошқарув аъзолари ўз фикрларини Жамият Кузатув кенгашига билдиришлари мумкин.
13.19. Бошқарув мажлисида баённома юритилади. Бошқарув мажлисининг баённомаси Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига, шунингдек аудиторга уларнинг талабига кўра берилади.
13.20. Жамият Бошқарувининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Ø мазкур устав ва Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Ø акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
Ø ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг мол –мулки ва пул маблағларини тасарруф этиш;
Ø ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 15 фоизигача ташкил этадиган битимлар ёки ўзаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш (битим тузиш масаласида Жамият Бошқаруви якдиллигига эришилмаган ҳолларда битим тузиш тўғрисидаги масала Жамият бошқаруви қарорига мувофиқ Кузатув кенгаши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин);
Ø Жамиятнинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
Ø Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно;
Ø Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
Ø Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхатини белгилаш;
Ø Жамият номидан битимлар тузиш, Жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти ва филиаллари ёки ваколатхонаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Ø филиал ва шўъба хўжалик жамияти фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ва уларнинг бизнес-режаларини ва бажариш тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
Ø Жамият филиаллари ва шўъба хўжалик жамиятларининг штат жадвалларини тасдиқлаш;
Ø Жамиятнинг Бошқаруви, қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.21. Жамият Бошқарувининг мажбуриятлари:
Ø Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
Ø Жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
Ø Жамиятнинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
Ø Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;
Ø ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг умумий йигилишига ва Жамият Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
Ø Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
Ø Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш;
Ø Жамиятнинг Бошқаруви, қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.22. Жамият Бошқарувининг ҳуқуқлари:
Ø қонунчиликка, мазкур устав ва меҳнат шартномасига асосан ўзига тегишли ваколатларга мувофиқ, мустақил равишда Жамиятнинг жорий фаолиятида раҳбарлик қилишда туғилган барча саволларни ҳал этиш;
Ø Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, ҳамда унинг манфаатларини бошқа ташкилотлар ва органлар олдида ҳимоя қилиш;
Ø Жамиятнинг Бошқаруви, қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.23. Жамият Бошқарув раисининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Ø ўзининг ваколатлари доирасида Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
Ø Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
Ø Жамият шўъба хўжалик жамиятлари, ваколатхоналари ва филиаллари учун мажбурий бўлган қарор, буйруқ ва фармойишлар чиқариш;
Ø Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Ø банкларда ҳисоб рақамлар шу жумладан валюта ҳисоб рақамларини очади ва Жамиятнинг банк ва бошқа молия ҳужжатларида биринчи имзо ваколатига эга бўлади;
Ø ўзининг ваколатлари доирасида, Жамият мижозлари, корхона ва ташкилотлар билан шартномалар ва контрактларни имзолайди ва битимлар тузади;
Ø Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;
Ø Жамият Бошқаруви раиси, қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.24. Жамият Бошқарув раисининг мажбуриятлари:
Ø қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
Ø Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этиш;
Ø Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш;
Ø хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг Жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
Ø Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;
Ø давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
Ø Жамият Бошқаруви раиси, қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.25. Жамият Бошқарув раисининг ҳуқуқлари:
Ø Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Ø уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
Ø Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ø Жамият Бошқаруви раиси, қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13.26. Жамият Бошқарув раиси ва аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
13.27. Жамият Бошқарув раиси ва аъзолари қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.
13.28. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
13.29. Жамият Бошқаруви мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.
14. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ, ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ, АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ ВА КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ
14.7. Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.
14.8. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Ø ёзма талаб асосида амалдаги қонунчиликга мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш;
Ø акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг кун тартибига масалалар киритиш;
Ø Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш;
Ø Жамият Бошқаруви мажлисининг баённомасини талаб қилиш;
Ø қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар.
14.9. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари амалдаги қонунчилик ва мазкур устав билан белгиланади.
14.10. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низомда белгилаб қўйилади.
14.11. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдордир.
14.13. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
15. ЖАМИЯТНИНГ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ, ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ, ЙИЛЛИК ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ, ТЕКШИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ
15.5. Жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этадиган йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг тўғри эканлиги Жамиятнинг тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.
15.6. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари Жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
15.7. Жамиятнинг молия йили 01 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.
16. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
16.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.
16.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.
16.3. Мазкур устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
16.4. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва ўз ваколатлари доирасида Жамият Кузатув кенгаши томонидан Жамият уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
16.6. Агар мазкур уставни бирон бир қоидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.
16.7. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида мазкур уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари қоидалари қўлланилади.
16.8. Жамиятнинг ушбу устави давлат рўйхатидан ўтказилиши муносабати билан Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2011 йил 09 августдаги №577 сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган Жамият устави ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Жамият Бошқарув раиси Ҳ.Ҳ.Баротов