Версия для слабовидящих

“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

 “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati  акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни соат 17:00 да жамиятнинг маъмурий биносида бўлиб ўтиши ва кун тартиби тўғрисида эълон чоп этилган.

2022 йил 30 июнда Кворум тўпланмаганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашининг жорий йил 30 июндаги йиғилиш қарорига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 19 июль соат 17:00 да ўтказилиши белгиланди. Йиғилиш ўтказилиши 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қолдирилганлиги сабабли йиғилиш кун тартиби ўзгартиришсиз қолдирилиб акциядорлар реестри қайта шакллантирилмаган. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

Манзил: Бухоро вилояти Бухоро шахри Б.Нақшбанд кўчаси  299 уй.

Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат(паспорт), вакиллари эса нотариал (ўрнатилган) тартибда тасдиқланган ишончнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан қатнашишлари шарт. Мажлисга қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш соат 16-00 дан бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишга оид барча  маълумотлар билан жамият ҳисобхонасида танишишлари мумкин.

Акциядорлардан зудлик билан электрон почта  очишларини ҳамда электрон почта  манзиллари тўғрисида жамиятни хабардор қилишларини сўраймиз.

Жамиятнинг электрон почта манзили: AMUBKS@List.ru.;abkq-bux@umail.uz; веб-сайти: www.ABKQ.uz.  Телефон/факс: (0-365) 225-52-51, 225-02-21.

                                                                                             Кузатув кенгаши.

«назад