Версия для слабовидящих

“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига !

 “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари  диққатига !

“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 29 июнь куни соат 11-00 да Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчаси 299 уйда жойлашган “Amubuxorokanalqurilish” АЖ мажлислар залида ўтказилади. Умумий йиғилишга акциядорларни хабар қилиш учун рўйхат 2019 йил 06 июнь ҳолатида ва умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 25 июнь ҳолати билан тузилади.
Кун тартиби:
1. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилда бажарган ишлар юзасидан хисоботини эшитиш ва тасдиқлаш;
2. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият бошқарув раисининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш;
3. Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан 1 йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш.
4. Жамият ижроия органи таркибини тузиш.
5. Жамият тафтишчисининг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш; 
6. Жамият ташқи аудиторининг 2018 йил молия хўжалик фаолияти якуни бўйича хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш; 
7. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
8. Жамиятнинг 2019 йил учун Бизнес режасини тасдиқлаш; 
9. Жамиятнинг 2018 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш; 
10.  Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
11.  Жамият тафтишчисини сайлаш;
12. 2019 йил учун ташқи аудиторлик ташкилоти тайинлаш ва унга хизмат хақи чегарасини белгилаш.
13. Жамият томонидан амалга оширилган ҳомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатларига олиш. 
14. Жамият ҳисобидаги таъмирлаш имкони бўлмаган техника воситаларини ўрнатилган тартибда(аукцион орқали)  сотиш ва(ёки) ҳисобдан чиқариш.
15. Жамият ҳисобидаги фойдаланилмаётган бино-иншоотларни ўрнатилган тартибда (аукцион орқали)  ижарага бериш, сотиш ва  ҳисобдан чиқариш.
16.  Жамият Кузатув кенгаши қабул қилган барча йиғилиш қарорларини тасдиқлаш.   
17. Жамият бошқарувининг тузган барча битим(контракт) ва шартномаларини тасдиқлаш.   
18.  Даъво муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни жамият фойдаси ва(ёки) зарарига олиш.
19. Жамият устав фондини камайтириш ва янги устав фонди миқдорини тасдиқлаш.
20. Жамиятнинг қуйидаги ички ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни янги таҳрирда тасдиқлаш: Жамият Устави; Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом; Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом; Ижро органи тўғрисидаги Низом. 
Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат(паспорт), вакиллари эса нотариал (ўрнатилган) тартибда тасдиқланган ишончнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан қатнашишлари шарт. Мажлисга қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишга оид барча  маълумотлар билан жамият ҳисобхонасида танишишлари мумкин. 
Акциядорлардан зудлик билан электрон почта  очишларини ҳамда электрон почта  манзиллари тўғрисида жамиятни хабардор қилишларини сўраймиз. 
Жамиятнинг электрон почта манзили: AMUBKS@List.ru.;abkq-bux@umail.uz; веб-сайти: www.ABKQ.uz.  Телефон/факс: (0-365) 225-52-51, 225-02-21.
 
                                                                                                           Кузатув кенгаши.
 
«назад