Паст даражада курувчиларга

Компания хакида

“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati тўғрисида.

Жамиятга қарашли бўлимлар 1959 йилдан бошлаб ташкил этилган. 1963 йилда «Амубухараканалстрой»  қурилиш трести ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлар қўмитаси Бухоро вилоят бошқармасининг 1999 йил 18 августдаги 332-сонли буйруғига асосан «Амубухараканалстрой»  қурилиш трести “Амубухороканалқурилиш”  очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.

Ўтган давр мобайнида «Амубухараканалстрой» қурилиш трести (кейинчалик  “Амубухороканалқурилиш”ОАЖ) томонидан минглаб гектар янги ерлар ўзлаштирилган, суғориш иншоотлари таъмирланган, кўплаб майдонлардаги ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланган ҳамда  қуйидаги иншоотлар қурилган:

  • Аму-Бухоро”  и Аму–Коракўл” каналлари;
  • Хамза-1, Хамза-2, “Қуйимозор”, “Қизил Тепа”, “Олот” насос станциялари;
  • “Қуйимозор”, “Тўдакўл”, “Шўркўл”, “Денгизкўл”, “Арнасой” сув омборлари;
  • “Орол бўйи” асосий сув ташлаш тракти,
  •  Сув тақсимлагичлар ва бошқа  гидротехник қурилмалар.

 

Шунингдек “Амубухороканалқурилиш”ОАЖ иштирокида яна қуйидаги иншоотлар қурилган:

·         Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан Газ-кимё комплекси,

·         Навои – Учқудуқ – Мискен – Султаниздаг темир йўли,

·         Бухоро шаҳридаги Амфитеатр,

·         «Бухоро» стадиони,

·         Б.Накшбандий” зиёратгоҳини қайта қуриш,

·         Бухоро шаҳридаги Марказий бозор.

Жамиятимиз бугунги кунда Навоий вилоятидаги “Учқара” насос станцияси, Сирдарё вилояти Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқ Олтин туманлари аҳоли пунктлари ҳамда туман марказларида сув тизимини қайта қуриш, Хоразм вилояти “Ташсака суғориш каналлари магистрал тизимларини қайта тиклаш” иншоотларидаги ишларни олиб бормоқда. Бу иншоотларнинг барчаси халқаро молия ташкилотлари(Жаҳон банки, Осиё ва Ислом тараққиёт банклари) томонидан молиялаштирилувчи республика аҳамиятидаги, инвестиция объектлари ҳисобланади.

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Б.Нақшбанд кўчаси 299 уйда жойлашган “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati таркибига 5та вакиллик, 3-сон ҚМБ ва “Amu Buxoro Qurilish Montaj” шўъба корхонаси киради.

таркибий бўлинмалар номи

телефон рақамлари

почта манзили

1

1-сон вакиллик

228-71-89

Когон тумани Туткунда МФЙ

2

2-сон вакиллик

774-31-21

Шофиркон тумани Саврак ҚФЙ Мустақиллик кўчаси 103-уй

3

3-сон ҚМБ

225-31-02,   225-32-20

Бухоро шаҳри Ширбудин кучаси 31 уй

4

4-сон вакиллик

58-21-103

Жондор тумани, М.Таробий кўчаси

5

5-сон вакиллик

57-22-100

Ғиждувон шаҳар Ю.Ҳамадоний кўчаси 99уй

6

6-сон вакиллик

35-31-581

Пешку тумани Янгибозор шаҳар  Ҳ.Олимжон кўчаси 4 уй

7

“Amu Buxoro Qurilish Montaj” ШК

718-36-50, 744-00-02

Когон тумани Туткунда МФЙ

Жамият ва унинг таркибидаги корхоналарда иш ҳафтаси 6 кунлик. Дам олиш куни- якшанба. Иш вақти эрталаб соат 8.00дан соат 17.00гача. Шанба куни соат 12.00 гача.

Жамиятнинг бошқарув раиси  Гаффоров Ҳафиз Уракович, тел. 225-21-02.

ишлаб чиқариш бўйича директор – Алимов Баходир Ходжиевич, тел. 774-06-20.

молия бўйича директор – Норов Исмоил Ярашович, тел. 225-21-13.

бош ҳисобчи- Очилов Тельман Темирович, тел. 225-21-13.

ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи –Нурбоев Вахобжон Умирович, тел. 225-16-47.

бош механик- Джураев Даврон  Хамроевич, тел. 225-18-28.

ходимлар бўйича директор-Бабаев Махмуд Ташпулатович, тел. 225-21-61.

ходимлар бўйича инспектор-Ибадуллаева Мунира, тел. 225-52-51.