Бошқа хужжатлар
“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati
акциядорларининг 2019 йил якуни бўйича ўтказилган
умумий йиғилиши мажлис
БАЁНИ
30 сентябрь 2020 йил Бухоро шаҳри
Соат 17-00 Б.Нақшбанд кўчаси 299 уй
Жамиятнинг жами акциялари сони – 625 159 дона
Жамият овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони – 625 159 та овоз
Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони – 546735 та овоз
Йиғилиш кворуми – 87,455фоиз.
Йиғилиш раиси: Э.Д.Ҳайдаров.
Котиб: М.Т.Бабаев.
Умумий йиғилишнинг ишчи раёсати:
1. Э.Д.Ҳайдаров - акциядор, жамият Кузатув кенгаши раиси
2. Ҳ.У.Гаффаров - Жамият бошқаруви раиси
3. Ҳ.Х.Баротов – акциядор, жамият корпоратив маслаҳатчиси.
КУН ТАРТИБИ:
3. Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан 1 йил муддатга меҳнат шартномасини узайтириш.
4. Жамият ижроия органи таркибини сайлаш( тайинлаш).
ЭШИТИЛДИ:
“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг умумий йиғилишини жамият Кузатув кенгаши раиси Э.Д.Ҳайдаров очди ва кворумни эълон қилиш учун саноқ комиссиясига сўз берди. Кворум эълон қилинди ва йиғилиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 68-моддаси 1-хатбошиси талаблари асосида “ваколатли” деб топилди.
Э.Д.Ҳайдаров жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил 04 сентябрдаги йиғилишида “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасини 2020 йил 30 сентябрь куни соат 17-00га белгилаш, йиғилишни “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati мажлислар залида ўтказиш, умумий йиғилишга акциядорларни хабар қилиш учун рўйхатни 2020 йил 04 сентябрь ҳолатида ва умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини 2020 йил 24 сентябрь ҳолати билан тузиш тўғрисида жамият Кузатув кенгашининг тегишли қарори қабул қилинганлигини, “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2020 йил 30 сентябрь куни навбатдаги, 2019 йил молиявий-хўжалик йили якунига бағишланган умумий йиғилиши ва унинг кун тартиби тўғрисидаги эълон Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида чоп этилганлигини, акциядорлар умумий йиғилиш тўғрисида ўрнатилган тартибда хабардор қилинганларини айтиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиши олдидан акциядорлар умумий йиғилишининг раёсати, котибияти ва саноқ комиссияси сайлаб олинди. Умумий йиғилишнинг кун тартиби, регламенти тасдиқлаб олинди ва акциядорларнинг муҳокамасига тақдим этилди. Йиғилиш ишчи ҳайъати Э.Д.Ҳайдаров, Х.Гаффоров ва Ҳ.Баротовлардан иборат таркибда сайланди.
Саноқ комиссияси О.Ражабов, Ш.Жумаева, М.Ибодуллаевалардан иборат таркибда сайланди. Йиғилиш котиби сифатида М.Т.Бабаев сайланди.
3. Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан 1 йил муддатга меҳнат шартномасини узайтириш.
Ушбу масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Э.Д.Ҳайдаров сўз олиб, амалдаги қонунчиликка асосан жамият бошқарув раиси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланишини, у билан бир йиллик муддатга меҳнат шартномаси тузилишини айтиб ўтди. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил 04 сентябрдаги йиғилиш қарори билан “Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан 1 йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш” масаласи овоз бериш бюллетенига киритилганлигини, Ҳ.Гаффаров 2016 йил 1 ноябрдан “Amubuxorokanalqurilish” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажариб келаётганлигини, яхши мутахассис ва ташкилотчи раҳбар сифатида жамият моддий-техника базасини яхшилаш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида самарали ишлаб келаётганлигини айтиб ўтди ҳамда ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз таклифларини билдиришларини сўради.
Ҳ.Гаффаровни жамият бошқарув раиси этиб сайлаш ва у билан 1 йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш таклифи киритилди. Таклиф овозга қўйилди. Овоз бериш натижаси:
«Тарафдор» - 546735 овоз - 100%, «қарши» - 0, «бетараф» - 0.
4. Жамият ижроия органи таркибини сайлаш( тайинлаш).
Йиғилиш раиси Э.Д.Ҳайдаров сўзга чиқиб, 2014 йил 06 майда қабул қилинган 370-сонли, янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 75-моддаси(Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доираси)га асосан “жамиятнинг бошқарув аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, агар жамият уставига кўра бундай ҳуқуқ жамият кузатув кенгашига берилган бўлса” жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киради. Жамият Уставининг 13.8 моддасида “Жамият Бошқарув аъзолари (раисдан ташқари) Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир йиллик муддатга сайланади (тайинланади)” деб белгиланган. Мазкур ҳужжатлар асосида жамият Кузатув кенгаши ижро органи аъзоларининг таркибини белгилаган. Жамият акциядорларининг 2019 йил 28 август кунидаги, 2018 йил молиявий-хўжалик йили якунига бағишланган умумий йиғилишида жамият ижроия органи таркиби 5 кишидан иборат таркибда сайланган эди.Булар жамият бошқарув раиси- Ҳ.Гаффаров, жамиятнингишлаб чиқариш бўйича директори - Б.Х.Алимов, жамиятнинг молия бўйича директори - И.Тробов, бош ҳисобчи-Т.Т.Очилов, ишлаб чиқариш бўлим бошлиғи- В.У.Нурбоев. Мазкур шахслардан бирортаси эгаллаб турган лавозимидан бўшаган вақтда унинг ўрнига тайинланадиган шахс лавозимига кўра ижро органи аъзоларининг таркибига киради ва жамият Кузатув кенгаши мазкур шахс билан акциядорларнинг умумий йиғилишига қадар бўлган муддатга меҳнат шартномаси тузади. Бугунги кунда И.Тробов аризасига асосан жамиятнинг молия бўйича директори лавозимидан бўшаганлиги ҳамда жамият штат жадвалида жамиятнинг молия бўйича директори лавозими бекор қилинганлиги сабабли, Кузатув кенгашининг 2020 йил 04 сентябрдаги йиғилиш қарори асосида жамият бош механиги Д.Джураев номзоди жамиятнинг бошқарув аъзолигига тавсия этилмоқда. Акциядорлар умумий йиғилиши иштирокчиларидан мазкур масала юзасидан ҳам ўз муносабатларини билдиришлари сўралди.
Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан акциядор Ш.Жумаев томонидан жамият ижро органи аъзоларининг таркибини тақдим этилган рўйхатга асосан тасдиқлаш таклифи берилди.
Таклиф овозга қўйилди. Овоз бериш натижаси:
«тарафдор» - 546735 овоз- 100%, «қарши» - 0, «бетараф» -0
Саноқ комиссиясининг 2-сон баённомасига асосан акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича овоз бериш натижалари ўқиб эшиттирилди. Саноқ комиссиясининг 1-сон ва 2-сон баённомалари умумий йиғилиши қатнашчилари томонидан тасдиқлаб олинди.
“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
3. Ҳ.У.Ғаффоров жамият бошқаруви раиси этиб сайланди. Ҳ.У.Ғаффоров билан 1 йил муддатга меҳнат шартномасини тузишКузатув кенгаши раисига топширилсин. Ҳ.У.Ғаффоров билан тузилган меҳнат шартномаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Жамият Кузатув кенгашига ижро органининг қуйидаги таркиби билан бир йил муддатга шартнома тузиш топширилсин. Булар жамият бошқарув раиси - Ҳ.У.Гаффоров, жамиятнингишлаб чиқариш бўйича директори - Б.Х.Алимов, бош ҳисобчи - Т.Т.Очилов, ишлаб чиқариш бўлим бошлиғи - В.У.Нурбоев, бош механик Д.Джураев.
Йиғилиш раиси: Э.Д.Ҳайдаров.
Котиби: М.Т.Бабаев.
Акциядорлар умумий йиғилиши имзоланган сана 09 октябрь 2020 йил.
“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati
акциядорларининг 2019 йил якуни бўйича ўтказилган
умумий йиғилиши мажлис
БАЁНИ
30 сентябрь 2020 йил Бухоро шаҳри
Соат 17-00 Б.Нақшбанд кўчаси 299 уй
Жамиятнинг жами акциялари сони – 625 159 дона
Жамият овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони – 625 159 та овоз
Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони – 546735 та овоз
Йиғилиш кворуми – 87,455фоиз.
Йиғилиш раиси: Э.Д.Ҳайдаров.
Котиб: М.Т.Бабаев.
Умумий йиғилишнинг ишчи раёсати:
1. Э.Д.Ҳайдаров - акциядор, жамият Кузатув кенгаши раиси
2. Ҳ.У.Гаффаров - Жамият бошқаруви раиси
3. Ҳ.Х.Баротов – акциядор, жамият корпоратив маслаҳатчиси.
КУН ТАРТИБИ:
10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
ЭШИТИЛДИ:
“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг умумий йиғилишини жамият Кузатув кенгаши раиси Э.Д.Ҳайдаров очди ва кворумни эълон қилиш учун саноқ комиссиясига сўз берди. Кворум эълон қилинди ва йиғилиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 68-моддаси 1-хатбошиси талаблари асосида “ваколатли” деб топилди.
Э.Д.Ҳайдаров жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил 04 сентябрдаги йиғилишида “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасини 2020 йил 30 сентябрь куни соат 17-00га белгилаш, йиғилишни “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati мажлислар залида ўтказиш, умумий йиғилишга акциядорларни хабар қилиш учун рўйхатни 2020 йил 04 сентябрь ҳолатида ва умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини 2020 йил 24 сентябрь ҳолати билан тузиш тўғрисида жамият Кузатув кенгашининг тегишли қарори қабул қилинганлигини, “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2020 йил 30 сентябрь куни навбатдаги, 2019 йил молиявий-хўжалик йили якунига бағишланган умумий йиғилиши ва унинг кун тартиби тўғрисидаги эълон Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида чоп этилганлигини, акциядорлар умумий йиғилиш тўғрисида ўрнатилган тартибда хабардор қилинганларини айтиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиши олдидан акциядорлар умумий йиғилишининг раёсати, котибияти ва саноқ комиссияси сайлаб олинди. Умумий йиғилишнинг кун тартиби, регламенти тасдиқлаб олинди ва акциядорларнинг муҳокамасига тақдим этилди. Йиғилиш ишчи ҳайъати Э.Д.Ҳайдаров, Х.Гаффоров ва Ҳ.Баротовлардан иборат таркибда сайланди.
Саноқ комиссияси О.Ражабов, Ш.Жумаева, М.Ибодуллаевалардан иборат таркибда сайланди. Йиғилиш котиби сифатида М.Т.Бабаев сайланди.
10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
Йиғилиш раиси Э.Д.Ҳайдаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202 сонли қарор талабларига асосан жамият кузатув кенгаш аъзолари ва тафтиш комиссия аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланишлари тўғрисида гапириб, акциядорлардан бюллетен орқали ўз фикрларини билдиришларини сўради. Бу йилги рўйхатга жамият Кузатув кенгашининг ўтган йилги 4 нафар аъзоси, булар: Э.Д.Ҳайдаров, А.Т.Джумаев, И.Н.Набиев, Ш.З.Жумаев номзодлари киритилганлигини, “Когон сув қурилиш” МЧЖнинг 2020 йил 25 сентябрдаги 181-сонли хатига асосан Кузатув кенгаши аъзоси, марҳум К.Қ.Хамитов 2020 йил 24 сентябрь куни вафот этганлиги сабабли Кузатув кенгашининг 2020 йил 26 сентябрдаги йиғилиш қарорига асосан унинг ўрнига А.Р.Джалилов ҳамда мустақил номзод-Ў.Х.Ашуров номзоди рўйхатга киритилганлигини айтди. Жамият кузатув кенгаши таркибига мустақил номзод Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 76-моддаси 5 хатбошисига ҳамда Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 10 январдаги 8-сонли хатига асосан киритилди.
Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 76-моддасида кўрсатилган тартибда ўтказилишини ва қуйидаги қоидага биноан сайланишини айтиб ўтди. Акциядор овозларининг сони акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонининг кузатув кенгашидаги ўринлар сонига кўпайтмасига тенг бўлади, яъни овоз бериш аккумулятив равишда ўтишини тавсия этди. Кузатув кенгаши таркиби 5 (беш) кишидан иборат бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак энг кам овоз тўплаган номзод Кузатув кенгаши таркибига киролмаслигини таъкидлади.
М.Т.Бабаев аксарият акциядорларимизнинг аккумулятив равишда овоз бериш вақтида ўзларига тегишли акциялар тақсимоти вақтида қийналишларини, бу эса овоз бериш бюллетенлари бузилишига олиб келишини ҳисобга олган ҳолда улар ўзларига тегишли акцияларни бешга кўпайтириб жамият Кузатув Кенгашига ўзлари яхши билган, ишонган, жамият ҳаётида фаол иштирок этишга тайёр бўлган, йиғилишларда ушбу акциядорлар манфаатларини ҳимоя қиладиган номзодлардан бирортасига беришларини тавсия этди.
Овоз бериш натижаси:
Э.Д.Ҳайдаров - 546735 овоз, А.Т.Джумаев- 546735 овоз, И.Н.Набиев - 546735 овоз, Ш.З.Жумаев- 546735 овоз, А.Р.Джалилов– 311589 овоз, Ў.Х.Ашуров – 235146 овоз.
Саноқ комиссиясининг 2-сон баённомасига асосан акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича овоз бериш натижалари ўқиб эшиттирилди. Саноқ комиссиясининг 1-сон ва 2-сон баённомалари умумий йиғилиши қатнашчилари томонидан тасдиқлаб олинди.
“Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
10. Жамият Кузатув кенгаши таркибига Э.Д.Ҳайдаров, А.Т.Джумаев, И.Н.Набиев, Ш.З.Жумаев ва А.Р.Джалилов сайланди.
Йиғилиш раиси: Э.Д.Ҳайдаров.
Котиби: М.Т.Бабаев.
Акциядорлар умумий йиғилиши имзоланган сана 09 октябрь 2020 йил.