Паст даражада курувчиларга

Акциядорларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари

Бухоро вилояти Бухоро шаҳарҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорликсубъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 19.12.2014 йилда 856-рақамда рўйхатдан ўтказилган  “Amubuxorokanalqurilish” aksiyadorlik jamiyati Уставига асосан
8. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1.        Жамият акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ø Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;
Ø депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
Ø Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
Ø Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
Ø акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
Ø Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
Ø олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
Ø қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ø ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
Ø ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
Ø қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш.
8.2.        Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва Жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8.3.        Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.
8.4.        Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу уставга мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.
8.5.        Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
8.6.        Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
8.7.        Жамият акциядорларининг мажбуриятлари:
Ø мазкур уставда ва қонунчиликда кўрсатилган тартибда, миқдор ва усулларда акцияларнинг нархини тўлашга;
Ø мазкур уставда назарда тутилган чегераларда, Жамият бошқарув органларининг қарорларига бўйсунишга;
Ø Жамиятнинг махфий тусда бўлган ахборотларини ошкор қилмасликка.
8.8.        Акциядорлар мазкур уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўладилар.